Амударё туманида Президент арчаси шодиёналари (+видео)

Янги – 2018 йил арафасида ҳам 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 хил ширинликлардан тайёрланган “Президент совғаси” мамлакатимизнинг барча ҳудудларида уюштирилаётган “Президент арчаси” тантаналарида орзиққан юракларни шодликларга тўлдирди. 29 декабрь куни туманимиздаги “Истиқлол” тўйхонасида ранг-баранг чироқлар билан безалган арча атрофида байрам тантаналари ташкил этилиб, болажонларга “Президент совғаси”нинг улашилиши бу борадаги ишларнинг ёрқин ифодасидир. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

Тадбирда Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдошев сўзга чиқиб, йиғилганларни Янги йил байрами муносабати билан қизғин муборакбод этди. 2017 йилда туманимизда барча соҳаларда амалга оширлган ишларни сарҳисоб қилиб, келгуси йил режалари хусусида тўхталди. Тадбир меҳмонлари иштирокида 50 нафар болажонларга байрам совғалари тантанали равишда топширилди.

 

 

 

Бўлимлар