Амударёда 111 нафар юртдошларимизда янги йил совғалари топширилди (+видео)

Амударё туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда туманнинг 47 та овул ва маҳаллаларида яшовчи 111 нафар юртдошларимизда янги йил совғалари топширилди. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

Кир ювиш машинаси, микротўлқинли печь, кундалик эҳтиёж жиҳозлари ва ошхона буюмларидан иборат қимматбаҳо совғалар овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияларига асосан ҳудуддаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга берилди. Бу каби рағбат ва эътибордан руҳланган юртдошларимиз давлат даражасида қаратилаётган эътибор, иззат-икром учун чексиз миннатдорчилигини изҳор этишди.

 

Бўлимлар