Қораўзакда Президент совғалари топширилди (фото)

Қораўзак тумани ҳокимлиги мажилислар залида кириб келаётган 2018 йил янги йилни нишонлаш бўйича учрашув ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги «KRuz.uz»га хабар берди.

Учрашувда Қораўзак тумани ҳокими Даулетбай Утемуратов ва НДПИ ректори Оразымбетов Қуванишбай иштирокчиларни  кириб келаётган 2018 йил Янги йил байрами  билан самимий табриклади.

Учирашув давомида Қораўзак тумани Маданият бўлими, ва мусиқа ва  санъат мактаби  тамонидан ташкиллаштирилган байрам тамошаларини тамошабинларга инъом этмлди ва иштирокчиларнинг кайфиятини кўтарди.  

Шундан сўнг кам таъминланган оилалар болаларига 60 та Президент совғалари ва туман ҳокимлиги тамонидан тайёрланган 28 та етим ва ота-онаси қаромағидан марҳум бўлган болаларга Қораўзак Халқ таълими бўлими, Қораўзак тумани мудофа бўлими, Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҚР Қораўзак тумани бўлинмаси,  Қораўзак тумани солиқ инспекцияси, ва туман фаоллари тамонидан савғалари топширилди.

Бўлимлар