“Қонликўлда сайёҳлар учун ХIХ аср муҳитини яратамиз” – Мэлс Қосназаров

“KRuz.uz” сайти раҳбари Фурқат Юсупов Қонликўл тумани ҳокими Мэлс Қосназаров билан суҳбат уюштирди. Мэлс Идрисович суҳбат давомида туманда туризмни ривожлантириш учун қандай ишлар амалга оширлаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

“Афсуски бизда Хива ёки Самарқанддаги каби тарихий ўринлар йўқ. Бироқ туризм бу тарихий ўринларга боғлиқ десам хато бўлади. Ҳозирда янги дастур ишлаяпмиз. Буларнинг бири кулинарний туризм. Йўлнинг бўйида қурилиш ишлари бошланди. Бизнинг ҳудудимиздан халқаро автомагистралнинг ўтиши бизнинг ютуғимиз бўлмоқда. Мўйноққа туристлар борадиган бўлса, Қонликўлдан ўтиб кетишади. Ана шу туристларни Қонликўлга ҳам киришларига ҳаракат қиламиз. Бу бўйича энг катта дастур кулинарний туризм ва агро туризм бўйича ишлар олиб бормоқдамиз. Шунингдек эски нарсаларни қайтадан қуриб ХIХ аср муҳитини яратиш бўйича инвесторлар билан иш олиб боряпмиз. Келган сайёҳ ХIХ асрга тушиб қолиши керак. Булар бизнинг 2018 йилда амалга оширишни кўзлаётган режамиз”.

Қонликўл тумани ҳокими Мэлс Қосназаров билан суҳбатни тўлиқ равишда кейинроқ эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бўлимлар