4-5 январь кунлари Қорақалпоғистонда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

4-5 январь кунлари Кавказ минтақасидаги нам ва нисбатан совуқ ҳаво оқимлари Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши кузатилади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзгидромет маълумотига асосланиб хабар қиладиБу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0...-5, кундузи +2...+7 даражадан -3 даражагача пасайиши ва ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Шамол ғарбдан 7-12 м/с (25-43 км/с)ни ташкил этади.
"Қамчиқ" довонида об-ҳаво ўзгарувчан, вақти-вақти билан қор ёғади, ҳаво ҳарорати кечаси -3...-8, кундузи 0...-5 даражагача совуқ бўлиши кутилади. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15-20 м/с (54-72 км/с) гача кучайиши мумкин.

Бўлимлар