"Орол" навбатдаги голлар шоусида "Хоразм"ни мағлуб этди

Биринчи лиганинг 17-турида Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида Урганчнинг "Хоразм" клубини қабул қилди.

Учрашув голларга бой бўлди. Мезбонлар таркибида Наврўз Хаипов "покер" қайд этиб, Самат Палванов битта гол урган бўлса, меҳмонлардан Тимур Бекчанов "хет-трик"ка эришди.

Шу тариқа, Темур Турдиев шогирдлари навбатдаги 3 очкони қўлга киритишди.

17-тур. 23 июн (пайшанба)
«Орол» (Нукус) – «Хоразм» (Урганч) – 5:3. 3257 томошабин.
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент) – 8,6, С. Хакимов (Самарқанд) – 8,4, Ш. Камаров (Самарқанд) – 8,4, Д. Искандаров - 9
Инспектор: О. Рубаков (Тошкент).
Голлар: Н. Хаипов (10, 21, 51 пен, 69), С. Палванов (58) – Т. Бекчанов (15, 65, 86).
Огоҳлантиришлар: Т. Турдиев (17), О. Рузимов (иккаласи ҳам «Орол», 62).

Бўлимлар