"Мен сени севаман Айнура". "Дўстлик" канали бўйидаги "ижод намуналари" (+32 фото)

"Ёш репортёрлар клуби" блогери Севара Коптилеуова Нукус шаҳридаги "Дўстлик" (Эски "Қизкеткен" канали) бўйидаги "ижод наъмуналари" ҳақида блогпост ёзди. Қуйида ана шу постни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Нукус шаҳри гўзал манзараларга бой бўлгани билан дам олиш, сайр қилиш масканлари кам. Кўпчилик - Нега бизни Нукусда чиройли жойлар кам? -дейишади.

Чиройли жойлар бору, лекин улар ҳозир қай аҳволда?

Кўприк ёнида юрар эканман, девордаги, йўллардаги, ёзувларни кўриб ажабландим. Бу ёзувлар, сўзлар билан ёшлар нимани исботламоқчи? Бу сўзларни ёзгандан фойда борми? Севганингизни қаттиқ яхши кўришингизни шу тариқа исботламоқчимисиз? Ёзувларни кўрдиму, майли деб кетавердим, лекин сўзлардаги ҳатоларни кўриб рости жим туролмадим.

Шу сўзларни ёзишга етган ақлингиз, наҳот тўғри ёзишингизга етмаган бўлса?

Тўғри ёзиб билмасанг ўзингни шарманда қилиб нима қилардинг?

Мен битта нарсани тушуниб еттим, ақлинг бўлгани билан заррача фаросатинг бўлмаса фойдаси йўқ экан.

Бўлимлар