Нукусда "Универсиада-2016" худудий босқичи бўлиб ўтади

Уч босқичли спорт ўйинларининг юқори бўғини ҳисобланадиган, олий ўқув юртлари ўртасида ўтказиладиган "Универсиада" спорт мусобақларига бу йил Фарғона вилояти мезбонлик қилади.

8-10 апрел кунлари Нукус шаҳрида "Универсиада-2016" спорт мусобақасининг худудий босқичи бўлиб ўтади. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятининг жамоалари спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, қўл тўпи ва бокс турлари бўйича ўзаро куч синашишади.

Спорт мусобақаларининг ўтказиладиган ўринлари ҳақида маълумот
Футбол (Эркаклар)
– “Туран” стадионида,
Бокс (Эркаклар) – Нукус олимпия захиралари колледжида,
Волейбол (Эркаклар ва қизлар) – Қорақалпоқ Давлат Университети спорт залида,
Баскетбол (Эркаклар ва қизлар) – Ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактабида
Қўл тўпи (Эркаклар ва қизлар) – Нукус олимпия захиралари колледжида бўлиб ўтади.


Сайтимиз орқали мусобақа тафсилотлари билан танишиб боришингиз мумкин.

Бўлимлар