Шавкат Мирзиёев "Каптива" совға қилган Алишер Қурбонов Германияда қандай ишларда ишлаган?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги барпо этилаётган замонавий логистика марказида фермер хўжалик раҳбари Қутлимурат Панаев билан суҳбатлашиб, Германияда 11 йил давомида чорвачилик бўйича ишлаган доктор Алишер Қурбановга  Қорақалпоғистонга қайтиб ишлаётгани учун Каптива автомашинасини совға қилгани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Хўш анча шов-шувларга сабаб бўлган Алишер Қурбонов ким ўзи? У "Еркин Қарақалпақстан" нашрига берган интервюсида Германиядаги ишлари ҳақида гапириб берди.

"2009 йили Германиянинг Вайнштейн университетида магистрлик, 2014 йили Магдебург университетида докторлик илмий ишларимни муваффақиятли ёқлаб чиқдим. Шунинг билан бирга шу йиллар ичида шу юртдаги дон ва полиз маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги фермасида, Найдштайд-Айш шаҳридаги йирик шохли молларни хосиллантирувчи ташкилотда стажёр, Хаундфорфтаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи Троестер фирмасида ассистент, "AGROMAN SOLUTION UG" ташкилотида ижрочи директор, Лейпцигдаги "IAK AGRAR CONSULTING GMBH" лойиҳаси мененджери бўлиб ишладим", дейди А.Қурбанов.

Тез орада Алишер Қурбонов билан бошқа интервюни ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бўлимлар