Элликқалъада рус-тили, инглиз тили ва ҳуқуқ фанларидан 3 ойлик бепул тўгараклар йўлга қўйилмоқда

Хорижий давлатларга ишлаш учун чиқиб кетиш истагида бўлган ёшлар учун хорижий давлатлар меҳнат қонунчилиги ҳамда тил ўргатиш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши маъмурияти томонидан рус-тили, инглиз тили ва ҳуқуқ фанларидан 3 ойлик бепул тўгараклар ўз фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Шу муносабат билан, тўгаракка қатнашиш истагида бўлган ёшларимиз қуйидаги маълумотларни инобатга олишлари сўралади:
- тўгаракка 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар қабул қилинади;
- тўгаракка қатнашиш истагида бўлган ёшлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши маъмуриятига келиб рўйхатдан ўтишлари мумкин;
- ушбу бепул тўгарак келаси ҳафтадан малакали педагогларни жалб қилган ҳолда ўз ишини бошлайди;
- 3 ойлик курсни натижали тугатиб, якуний имтихонларни топширганидан кейин Ёшлар иттифоқи томонидан СЕРТИФИКАТ тақдим қилинади

Ислам Узакбергенов


Манзил: Бўстон шахри Тўрткул шох кўчаси 2 уй. 
Мўлжал Элликқалъа санъат ва педогогика коллежи 1-қавати Ёшлар иттифоқи.
Тел: (99) 955-56-29

Бўлимлар