"Тўрткўлда янги йил арафасида 616 нафар болага байрам совғалари топширилди" - ҳоким ўринбосари

Туманда «Президент арчаси» байрам тадбири 2017 йил 29 декабр куни соат 14-00дан - 15-30гача Мустақиллик майдонида туман Ҳокимлиги биноси олдида чин етим болалар, шунингдек ижтимоий томонидан ҳимояга муҳтож ва кўп болали оила фарзандлари учун «Президент арчаси» байрами ўтказилди ва унда Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан совғалар берилди.

Байрамда туман Хокими, туман хокими ўринбосарлари, ташкилот, корхона, муассаса рахбарлари иштирокида туманимиздаги 25 нафар чин етим болаларга, 52 нафар кам таъминланган оилалар болаларига, 12 нафар иқтидорли ўқувчилар, байрам дастури тадбирларида катнашадиган 100 нафар болаларга совғалари топширилди. Шунингдек, 27 декабр куни соат 10-00да 62-сонли махсус ёрдамчи мактабида 157 нафар ногирон ўқувчиларига, соат 11-00да Республика санатория мактаб-интернатида 240 нафар ўқувчиларига, 30 декабр куни соат 10-00да Тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимидаги 30 нафар бемор болаларга  жами ушбу санасига бағишланган 616 дона байрам совғалари ҳомий ташкилотлар томонидан топширилди.

Тадбирда Маданият бўлими билан ҳамкорликда туман Халқ таълими бўлимига қарашли 45-сон, 13-сон, 25-сон умумий ўрта таълим мактаблари, 16-сон мактабгача таълим муассасаси, 3-сон мусика ва санъат мактаби қатнашчилари томонидан мусикий дастурлари намойиш қилинди.

Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида тадбирлар ўтказиладиган ўринларда жамоатчилик тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлиги таъминланди. «Президент арчаси» байрамида қатнашувчиларга зарур бўлган вақтида тиббий хизмат кўрсатиш иложлари белгиланди.

Янги йил байрам тадбирларига 90 нафар ички ишлар ходимлари, 35 нафар махалла, овул фукаролар йиғинлари раислари, 35 нафар махалла посбонлари, 4та транспорт воситалар, 2та хизмат итлари, 2та метал кидиргич жалб этилди.

 «Баракат-Тўрткўл» УУХБ МЧЖ ҳамда «Тўрткўл УУСБ» МЧЖ билан биргаликда жойларда янги йил савдо ярмаркалари ташкил этилди.

 Туман ДСИ (Н.Абдалов) «Тўрткўл Эл ризқи дехқон бозори» МЧЖ (Р.Мамбетжанов) ҳамда «Тўрткўл Савдо комплекси» МЧЖ (М.Сержанов) билан биргаликда бозорларда нарх-наволарнинг бир хиллигини таъминлаш ва сунъий ошиб кетишига йўл қўймаслик ишлари олиб борилмоқда.

 Тумандаги барча корхона ва ташкилотларда, тиббий ва таълим муассасаларида кеча-кундуз навбатчилик графиги асосида ташкил қилинмоқда.

Ички ишлар бўлими (А.Ильясов), туман Ёнғин ҳавфсизлиги бўлими (Ш.Абдуллаев) билан биргаликда ёнғин ҳавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ҳавфсизлиги, пиротехника воситаларининг салбий оқибатлари бўйича жойларда рейдлар ўтказилмоқда.

 Туман ҳокими ўринбосари:                                             А.Сапаев

Манба: turtkul.hokim.uz

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар