“Халқ билан мулоқот қилганимизда одамлар асосан йўл масаласи бўйича мурожаат қилишади” – Қонликўл тумани ҳокими

«KRuz.uz» сайти раҳбари Фурқат Юсупов Қонликўл тумани ҳокими Мэлс Қосназаров билан суҳбат уюштирди. Мэлс Идрисович суҳбат давомида туманда 2017 йили йўл қурилиши бўйича амалга оширилган ишлар ва 2018 йилги режалар ҳақида айтиб ўтди.

"Қонликўл туманида 5,1 км йўл қурилиши режалаштирилган эди. Сариқ олтинда “Қушшақ” ОФЙда неча йилдан буён асфалтланмай қолиб кетаётган 500 метр йўлни асфалт қилдик. Шунингдек бир нечта кўчаларда асфалтлаш ишлари амалга оширилди. 

“Халқ билан мулоқот йили”да биз туманни айланиб чиқиб, халқ билан мулоқот қилганимизда ҳам одамлар асосан йўл масаласи бўйича мурожаат қилишади. Бу йил 5,1 км йўл таъмирланган бўлса, келаси йилга 17 км ер дастурга кириб турган эди. Бу бу йилга нисбатан 3,5 баробарга кўп эди. Яқинда Бош вазир ўринбосари Очилбай Раматов бошчилигидаги гуруҳ қўшимча лойиҳалар сўради. Шунда биз 3,2 км йўл қурилишини қўшдик. Бундан кўриниб турибдики, кейинги йилда 20 км йўлни таъмирлаймиз”, - дейди Мэлс Қосназаров.

Қонликўл тумани ҳокими Мэлс Қосназаров билан интервю

Бўлимлар