Амударёлик қиз – адабиёт бўйича халқаро танлов ғолиби бўлди

Ўзининг интилувчанлиги, серқирра қобилияти билан тенгқурларидан ажралиб турадиган амударёлик Қундузой Юсупова учун 2017 йил катта ютуқларга бой бўлди. Ўзбекистон Pеспубликаси Ташқи ишлар вазирлигига қарашли Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси Қундузой Юсупова Ёш шоир ва ёзувчиларнинг IX Халқаро танловида ўз ижодий ишлари билан Ўзбекистон номидан иштирок этиб, совриндор бўлди ва II даражали Диплом билан тақдирланди. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

Шунингдек, у адабиёт йўналиши бўйича “Зулфияхоним қизлари” кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичи ғолиби, “Йил сардори - 2017” Pеспублика кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи совриндори, “Маърифат юлдузлари” Pеспублика ёш китобхонлар кўрик-танловининг лауреати  бўлди.

2017 йилда “Турон-иқбол” нашриётида шоиранинг “Куртак” деб номланган учинчи шеърий тўплами нашрдан чиқди.

Қундузойнинг келажакда эл-юртимизга нафи тегадиган малакали кадр бўлиб етишишида унинг бу ютуқлари илк пиллапоя бўлса ажаб эмас.

Бўлимлар