Қорақалпоқ спорти: 2017 йилнинг энг яхши спортчи ва мураббийлари

Нукус шаҳридаги «Қирқ-қиз» ресторанида «2017 йил якунлари бўйича Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ходимларни муносиб тақдирлаш»га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Куйида энг яхши спортчи ва мураббий номинациялари ғолиблари билан танишишингиз мумкин.

«Йилнинг энг яхши ёш спортчиси» - Тиркашев Турабек Равшан (Юнон-рум кураши).

«Йилнинг энг яхши хотин-қиз спортчиси» - Ешмуратова Севара Бахадировна (Аёллар кураши)

«Йилнинг энг яхши ёш қиз спортчиси» - Муратбаевна Гулнур Сабирбаевна (Дзюдо)

«Йилнинг энг яхши мураббийи» - Мансур Чашимов (Оғир атлетика)

«Йилнинг энг яхши хотин-қиз мураббийи» - Жапакова Айнура Юсупбаевна (Эркин кураш)

«Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи» - Сатуллаев Байрам Шарафатдинович (Дзюдо)

«Йилнинг энг яхши  ёш қиз мураббийи» - Танимова Гоззал Мауленбергеновна

Фурқат Юсупов 

Бўлимлар