Президентдан "Нексия" олган Зайнаб Дайибекова Ўзбекистонда йилнинг энг яхши қиличбози бўлди

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси йилнинг энг яхшиларини маълум қилди. Бу ҳақда "Olamsport.com" хабар бермоқда.

Федерация қарорига кўра, Зайнаб Дайибекова йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.

Унинг терма жамоадаги мураббийи Нурали Носиров эса мураббийлар орасида энг яхши деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Зайнаб Дайибековага "Нексия" машинасини совға қилганди.

Бўлимлар