«Нукус-ФМ» қайта дунёга келди (фоторепортаж)

«27-июнь Оммавий ахборот воситалари куни» ва «Нукус-ФМ» радиоканали студиясининг янги бинога кўчиб ўтиши муносабати билан 2016 йилнинг 25 июнь куни Нукус шаҳри Ғарезсизлик кўчасида жойлашган янги наъмунали Савдо уйи биносида янги студиянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

1

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси Қўмита бошлиғи Б.Нурабуллаев, «Нуроний фонди» бошлиғи Ш.Уснатдинов, Ёзувчилар уюшмаси бошлиғи К.Каримов, «Еркин Қарақалпақстан» ва «Вести Каракалпакстана» газеталарининг бош муҳаррири К.Реймов, оммавий ахборот воситалари ходимлари, «Нукус ФМ» радиоканали бошлиғи Б.Елманов ва радио жамоати ходимлари иштирок этишди.

1

Тадбир давомида 2009 йил сентябрь ойидан бошлаб 7 йил давомида Нукус ва унга яқин ҳудудларда яшовчи 500 мингдан ортиқ аҳолига эшиттиришларини олиб бораётган радиоканал жамоатининг шу кунга қадар эришган ютуқлари, унинг бугунги кунда бирдан-бир ёшлар радиоси бўлиб қолмасдан, бутун пойтахт аҳолисининг севимли радиоканалига айланиб улгурганлиги, янгидан-янги интерактив радиоэфирлар орқали ва зийрак бошловчиларининг тингловчилар кўнглидан жой олаётганлиги эътироф этилди.

1

Шунингдек, «Нукус ФМ» радиоканалининг иш фаолиятини бошлаганига 7 йил тўлиши муносабати билан радиоканал жамоати томонидан халқимиз учун бутунлай янгича эшиттиришлар тайёрланаётганлиги, бу бўйича 6 ой давомида тайёргарлик кўрилгани, энг катта янгилик радиоканал сигналлари яқин кунларда республикамизнинг олис туманларигача, яъни Мўйнақ, Тўрткул, Тахтакўпир, Қўнғирот туманларигача етказиб бериш ишлари бошланганлиги айтилди.

1

«Нукус ФМ» радиоканалида Республикамиз турмишида юз бераётган воқеалар ҳақида хабарлар халқимизга доимий тарзда етказиб бериш мақсадида Информацион бўлим иш бошлади. Яқин кунлар ичида радиоканал тўлқинларида «Янгиликлар» эшиттириши ҳар соат сайин берилиши режалаштирилган.

1

Радиоканалда эшиттирув бошловчилари Л.Есемуратова, У.Еримбетова, М.Есимбетова, Б.Алланиязов, А.Оразымбетова, Ф.Орынбаев (Бексултан), И.Тё, Г.Ембергенова, Д.Смайлова, Ш.Базарбаева, Ф.Юсупов, Х.Нуржанова, Ш.Дощановалар «Фм саломнома», «Саломномалар ва буюртмалар», «Кутилмаган қўнғироқ», «Имкон +», «5х5» «Эшитгим келади», «Муҳаббат бекати» ва бошқа номдаги эшиттиришларни олиб боришди.

1

 

1

Янгидан тайёрланаётган эшиттиришлар ва уларнинг бошловчилари ҳозирча сир бўлиб қолмоқда. Янги эшиттиришлар июл ойидан бошлаб берилиши кутилмоқда.

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

Фурқат Юсупов тайёрлади
Фотосуратлар муаллифи: Арисланбек Канназаров

Бўлимлар