Қонликўлда газ, "свет," кўмир ва тоза ичимлик суви бўйича қандай ишлар амалга ошириляпти? Ҳоким бунга жавоб берди

«KRuz.uz» сайти раҳбари Фурқат Юсупов Қонликўл тумани ҳокими Мэлс Қосназаров билан суҳбат уюштирди. Мэлс Идрисович суҳбат давомида туманда қурилиш соҳаси бўйича 2017 йилида амалга оширилган ишлар ва 2018 йилги режалар ҳақида айтиб ўтди.

“Қурилиш соҳасида туманимизда янги корхона ташкиллаштирилди. Эскирган 2 қаватли турар жойларни таъмирлатяпмиз. Бу ҳам Президентимизнинг ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Барча эскирган уйларни таъмирлаб, одамларга яхши имконият яратиб беряпмиз.

Уй-жой билан таъминлаш дастури бўйича 1 қаватли ва 2 қаватли арзон уй-жойларни янги йил арафасида топширишни режалаштиряпмиз. (изоҳ – Суҳбат янги йилдан олдин бўлган эди)16 квартирали 2 қаватли уй ва 10 та 2 сотихлик уйлари топшириш арафасидамиз. Келаси йил 20 та бир этажли уйлар қурилиши ва бу жой кичик посёлкага айланиши режалаштирилган. Халқимиз бошланғич тўловни тўлаб 15 йилга кредит асосида уй-жойга эга бўлишяпти”.

Шунингдек ҳоким туманда газ, свет, кўмир ва тоза ичимлик суви бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳаиқда ҳам айтди.

“Бизда газга уланмаган хўжаликлар ҳам бор. Бугунги кунда газ бориши қийин, узоқ жойлардаги 1000 дан ортиқ хўжалик суюлтирилган газ билан таъминланди. Ҳар ойда маҳсус гуруҳларимиз халқнинг аҳволини ўрганиб туришибди. Кўмир масаласига тўхталадиган бўлсам, Қўнғирот туманидан кўмир брикетларини олиб келиб халқни таъминлаяпмиз.

Ижтимоий объектларга келадиган бўлсак, шифохона, мактаб ва болалар боғчаларининг 2-3 тасида газ билан таъминлаш муаммоси бор. Ана шу жойлар кўмир ва суюқ ўтинлар билан 100 фоиз таъминланган.

Аҳоли кўмир сотиб олиш учун ОФЙлар раисларидан заявкалар оляпмиз. Масалан Кундик узик хўжалигида декабр ойида 15 тонна кўмир ва 7 тонна кўмир брикетини олиб бориб бердик. Халқ ўзига кераклича сотиб олмоқда”, дейди Мэлс Қосназаров.

Қонликўл тумани ҳокими Мэлс Қосназаров билан интервю

Бўлимлар