Амударёда 2017 йил давомида 9 нафар қидирувдаги жиноятчилар ушланди

Берилган имкониятлардан самарали фойдаланаётган туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан 2017 йил давомида Амударё тумани ҳудудида тезкор хизматни яхшилаш, сиёсий-ижтимоий муҳитни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, диний экстремизм ва унинг турли кўринишларига қарши курашиш борасидаги вазифаларни вақтида ва сифатли бажаришга ҳаракат қилинди. “Тозалаш”, “Антитеррор”, “Спитамен”, “Арсенал”, “Орият” каби тадбирлар ёрдамида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги ишлар самарадорлиги оширилмоқда. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

Амударё туманидаги жиноят қидирув йўналишидаги жиноятларнинг ўта оғир турлари 58,3 фоизга, қасддан одам ўлдириш 66,6 фоизга, товламачилик 75 фоизга, муқаддам судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар 48,1 фоизга, маст ҳолдаги шахслар томонидан содир этилган жиноятлар 42,8 фоизга, аёл-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар 55,5 фоизга камайишига эришилди. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида 2017 йилнинг охирига қадар қидирув эълон қилинган 9 нафар қидирувдаги жиноятчилар ушланди. Шунингдек, гиёҳвандлик ва унга қарши кураш бўйича олиб борилган ишлар натижасида бу борадаги жиноятлар ҳам камайишига эришилди.

Бўлимлар