Қорақалпоқ давлат университетидан кимлар Давлат стипендия эгалари бўлишди?

2017-2018 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Давлат стипендияларига танловда Қорақалпоқ давлат университетидан 6 нафар талаба давлат стипендия соҳиблари бўлишди. Бу ҳақда Университет расмий сайти хабар бермоқда.

Улардан 1 нафари Президент стипендияси соҳиби бўлди:

Бектурсинова А. – лингвистика (рус тили) мутахассислиги 2-босқич магистранти.

Навоий Давлат стипендиясига 1 нафар талаба – чет тили йўналиши 3-курс талабаси Н.Ибрагимова.

Улуғбек Давлат стипендиясига 1 нафар талаба – физика йўналиши 4-курс талабаси Д.Абдреймова.

Беруний Давлат стипендиясига 2 талаба – нефть-газ технологияси йўналиши 4-курс талабаси Д.Абдикамалов, бино ва иншоотлар йўналиши 3-курс талабаси Б.Камалов.

Ислом Каримов Давлат стипендиясига 1 талаба – тарих йўналиши 3-курс талабаси – Муратбаева сазовор бўлишди.

Шунингдек, 2017-2018 ўқув йилида университетимиздан 7 нафар талаба университетнинг Бердақ стипендияси соҳиблари бўлишди:

  1. Пирназаров Н. – фалсафа йўналиши 3-курс талабаси.
  2. Сарсенбаев С. – бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналиши 3-курс талабаси.
  3. Авезова Ф. – чет тили ва адабиёти йўналиши 4-курс талабаси.
  4. Калабаев С. – гидрометеорология йўналиши 3-курс талабаси.
  5. Якубов О. – бинолар ва иншоотлар қурилиши йўналиши 4-курс талабаси.
  6. Сабырбаев Д. – молия йўналиши 3-курс талабаси.
  7. Абыллаева Б. – юриспруденция йўналиши 4-курс талабаси.

Талабалар орасидан бундай стипендиантларнинг кўплаб етишиб чиқиши талабаларни янада теран билим олишга чорлайди.

Бўлимлар