Қорақалпоғистонлик 2 журналист “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиби бўлди

“Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолибларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Танлов якунларига кўра “Нукус ҳақиқати” газетаси мухбири Мамбетиризаева Несибали асосий мукофотлардан бирини қўлга киритган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси муҳаррири Султанмуратов Парахат танлов совриндори деб топилди. 

Мамбетиризаева Несибали – “Нукус ҳақиқати” газетаси мухбири (Қорақалпоғистон Республикаси) 
Ёшларни гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик, четдан кириб келаётган ҳар хил зарарли таъсирлардан, “оммавий маданият” ниқоби остидаги таҳдид ва хатарлардан асраш, фарзандларимизнинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги туркум материаллари учун 

Қорақалпоқ халқининг бугунги ҳаёти, буюк орзу-интилишлари акс этган, истиқлол берган чексиз имкониятлар туфайли турмушимиз фаровон бўлаётгани, экологик масалалар ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мавзуларидаги туркум мақолалари учун


Танлов совриндори

Султанмуратов Парахат - Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси муҳаррири

Бўлимлар