“Японлардан инвесторларни жалб қилишни ўргандим” - Қонликўл тумани ҳокими

«KRuz.uz» сайти раҳбари Фурқат Юсупов Қонликўл тумани ҳокими Мэлс Қосназаров билан суҳбат уюштирди.

Фурқат Юсуповнинг “Японияда икки ой таҳсил олгансиз ва ўша жойда олган қайси тажрибангизни ҳоким сифатида қўллаяпсиз”, деган саволига Мэлс Идрисович қуйидагича жавоб қайтарди.

“2006 йилда Японияда икки ой давомида бўлганимда, мени ҳайрон қолдирган нарса шуки: раҳбар лавозимидаги шахслар ўз ходимлари билан ишлаши бўлган эди. Уларнинг маданияти бизларникидан бутунлай бошқача бўлса ҳам кўп нарса ўрганса бўлади.

Қонликўл туманига келадиган бўлсак, мен Япнияда олган тажрибамдан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва инвесторлар чақириш бўйича фойдаланяпман. Инвесторларни чақиришни тарихини ўргандим. Японияга ҳар бир инвестор келишидан олдин, халқ билан биргаликда урушдан кейин қандай қилиб ўзини тиклаб олганига қизиқар экан. Биринчидан улар халқни ишонтирган. Шунингдек улар микроташкилотларни кўпайтиришга эътибор қаратишар экан. Японларда консультация хизмати яхши йўлга қўйилган ва тадбиркор бўламан деган одам тегишли жойга бориб, консультация олиб фаолиятини бошлаши мумкин. Бизлар 1 йил ичида туманда бундай ишларни юз фоиз амалга оширдик деб айта олмаймиз. Бизнинг режамиз камида 2 йилга режалаштирилган. Катта режаларимиздан бири бизнес инкубатор очиш ҳисобланади”.

Қонликўл тумани ҳокими Мэлс Қосназаров билан интервю

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар