Нукусда «Ёшлар Пресс клуби»нинг илк сессияси бўлиб ўтди (фото)

9 январ куни Нукус шаҳридаги Ёшлар Марказида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ташкил этилган «Ёшлар Пресс клуби»нинг илк сессияси бўлиб ўтди. 

«Ёшлар Пресс клуби»нинг мақсади ёшларга оид давлат сиёсати бўйича Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишларни ОАВда кенг ёритиб бориш ҳисобланади. «Ёшлар Пресс клуби»да Қорақалпоғистон Республикасидаги вазирлик, хокимият ва ташкилотларнинг раҳбарлари, уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришади. 

«Ёшлар Пресс клуби»нинг биринчи сессиясида Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абат Данияров, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Аманжол Аяпов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Нурабуллаев Кенесбай ва Қорақалпоғистон Республикаси Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси раҳбари Пийшенбай Сейтмуратов меҳмон бўлишди ва модератор Фурқат Юсупов ва ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтаришди.

«Ёшлар Пресс клуби»да айтилган фикрлар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Бўлимлар