«Аппаратуралар халқаро талабга жавоб бермайди» Женисбек Пиязов нима учун Нукусда «Истиқлол»даги каби концерт бера олмаслиги ҳақида

Нукус шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, опера ижрочиси – Женисбек Пиязов ва Қорақалпоғистон халқ жирави Жанибек Пиязов билан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республика Кенгаши қошидаги “Ёш репортёрлар” клуби аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ака-ука Пиязовлар модератор Фурқат Юсупов ва блогерларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Женисбек Пиязов “Истиқлол” санъат саройидаги каби концертни Нукусда ҳам бериши мумкинми деган саволга жавоб қайтарди.

“Биласизми, концертда оркестр 120 одамлик гуруҳдан ташкил топди. Майли 120 одам эмас, минимум 80 одам дейлик, уларни Тошкентдан олиб келиш, меҳмонхонага жойлаштириш осон эмас. Бунинг устига Нукусдаги театрнинг аппаратуралари халқаро стандартга жавоб бермайди. 80 одамга 40 та микрофон керак. Ҳатто Тошкент театрнинг аппаратуралари замонавий талабларга тўлиқ жавоб бермайди. Энрике Иглесиас, Робби Уилямснинг концертида фақат зал Тошкент шаҳридан жойлашган эди, қолган аппаратураларни Германия ва бошқа Европа мамлакатларидан олиб келинди. Шу боис ҳам бундай аппаратаураларни бизга олиб келиш осон эмас. Лекин жорий йилда Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музей олдида гала концерт бериш режамизда бор”.

Шунингдек операчи шу даражага етиш учун кўп нарсадан воз кечишмаганини ҳам таъкидлаб ўтди.

“Чайковскийнинг айтган гаъпи бор “Муваффақиятга эришиш 1% иқтидорга, 99% меҳнатга боғлиқ”. Айрим одамлар борки, ўзининг иқтидорини намоён қила олади, у билан кўп ютуқларга эриша олади. Мен ҳам шу даражага эришиш учун кўп нарсадан воз кечдим дея олмайман. Чунки келиши керак бўлган нарсалар ўзи келар экан. Вақтига қараб, тўғри жойда, тўғри вақтда бўлиш лозим деб ҳисоблайман. Керак жойда бўла билсанг бас. Қўлингдан бир нарса келадими, кўрсат! Тортинма, уялма. Одам бировга ҳавас кўзи билан қараши керак, ҳасадмас. Шунда унинг йўли очилади”.

Бўлимлар