Иш керакми? Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси ишга таклиф этади

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ хизмати органларидаги бўш бўлган лавозимларга танлов асосида ишга қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлик ва инспекторлик лавозимларига хизматга қабул қилиш ҳамда лавозимларига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида»ги Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Солиқ органлари хизматига миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб мавқеидан қатъий назар, ўзларининг касб, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий сифатларига, маълумоти даражасига ва саломатлигига кўра, давлат солиқ органларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Давлат солиқ органларининг инспекторлар таркиби лавозимларига иқтисодиёт, молия ёки юридик ихтисослиги бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар танлов асосида қабул қилинади.

 

Бугунги кунда бўш иш ўринлари:

  1.  Қўнғирот тумани давлат солиқ инспекциясида 3 та бўш ўрин, ушбу лавозимларга иқтисодиёт ва молия мутахассислиги;
  2.  Қанликўл тумани давлат солиқ инспекциясида 1 та бўш ўрин, ушбу лавозимга иқтисодиёт ва молия мутахассислиги;
  3.  Мўйноқ тумани давлат солиқ инспекциясида 2 та бўш ўрин, ушбу лавозимларга иқтисодиёт ва молия мутахассислиги;
  4.  Нукус тумани давлат солиқ инспекциясида 1 та бўш ўрин, ушбу лавозимга иқтисодиёт ва молия мутахассислиги;
  5. Тахтакўпир тумани давлат солиқ инспекциясида 1 та бўш ўрин, ушбу лавозимга иқтисодиёт ва молия мутахассислиги;
  6. Шуманой тумани давлат солиқ инспекциясида 3 та бўш ўрин, ушбу лавозимларга иқтисодиёт ва молия мутахассислиги бўйича тугатган номзодлар танлов асосида қабул қилинади.

 

Изоҳ: Юқорида қайд этилган бўш ўринларга шу худудда яшаб ҳисобда турган ёки яшаш шароити бор  бўлган номзодлар қабул қилинади.

Мурожаат учун телефон: 03-61-222-48-82

 

Давлат солиқ хизмати органларига қабул қилинадиган номзодларга керакли ҳужжатлар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.

 

1. Сўровнома;

2. Таржимаи хол;

3. Яқин қариндошлари тўғрисида маълумот;

4. Маълумоти тўғрисида ҳужжатнинг нусхаси (агар ушбу ҳужжат хорижий давлат ларнинг таълим муоссасалари томонидан берилган бўлса, унинг қонунчиликда белгиланган тартибда нострификация қилинганлиги тўғрисида ҳужжат нусхаси билан бирга);

5. Номзод ва яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, турмуш ўртоғи, фарзандлари, шунингдек турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари)нинг паспорт нусхалари;

6. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (мавжуд бўлса)

7. Расм 4*5 (4 дона)

8. Расм 9*12 (2 дона)

9. Саломатлиги тўғрисида 086-У шаклдаги тиббий маълумотнома, наркология, тери-таносил, руҳий-асаб касалликлари ва силга қарши курашиш диспансерларининг маълумотномалари;

10. Кафиллик – 3 та кичидан (3 та қўшниси ёки 3 та бирга ишловчилардан)

11. Ҳарбий гувоҳнома нусхаси;

12. Олдинги ишлаган жойидан тавсифнома;

13. Ҳудудий давлат солиқ инспекциясидан маълумотнома (қарзи йўқлиги туғрисида);

14. Профилактика инспекторидан тавсифнома;

15. Доимий яшаш жойидаги маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғинидан маълумотнома ҳамда тавсифнома;

16. СТИР (ИНН) нусхаси (солиқ тўловчиларнинг идинтификацион рақами);

17. Халқ банкда очилган шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варағи тўғрисида маълумотнома (ИНПС)

18. Скоросшиватель ва расм учун конверт

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Билдирилган фикрлар
  1. #1 12:15, 17.01.2018 Исмайлов Фархад

    Furqat yaxshimisiz? Telegramda Qoraqalpog'iston siyosatchilari degan gruppaizda bojxona boyicha yozganizzi oqib qoldim.Qoraqalpog'iston Respublikasi bojxona qo'mitasi emas Qoraqalpog'iston Respublikasi bojxona boshqarmasi deb yoziladi.Xato topibdi deb notog'ri tushunmang.

Бўлимлар