"Аччиқ ширинликлар, Ҳиндистонга қайтиб бормасдим" - Ҳиндистонга борган қорақалпоқ йигити

"Ёш репортёрлар клуби"нинг блогери Севара Коптилеуова Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлим мудири Руслан Ташимовнинг Ҳиндистон сафари таасуротлари билан қизиқди ва бу ҳақда ўз блогида эълон қилди. Қуйида ана шу блогпостни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ҳиндистон ёшлар ва спорт масалалари бўйича вазирлиги билан биргаликда 11-21 декабрда Ҳиндистонда хизмат сафарида бўлдик.

- Сафарнинг асосий мақсади нима?

- Мақсадимиз Ўзбекистон ва Ҳиндистон ёшларининг фикр ва тажриба алмашишини, Ҳиндистон ёшларнинг билим эгаллаш даражаси, ижтимоий, спорт ва жамоат ташкилотларида фаоллиги билан яқиндан танишиш ва ёшларга қаратилган кенг имкониятлар ҳақида батафсил маълумот бериш бўлди.

- Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги бир фарқни айтсангиз?

- Ҳиндистонда масалан ахборот технологияла колледжини олиб қарасак, фақат шунга оид дарсликлар ўтишади. Биздаги каби ҳар ҳил фан дарсликлари йўқ, информатиками, фақат информатика атрофидаги дарсликлар ўтилади. Менимча уларнинг ютуқлари ҳам шунда.

- Ўзбекистонда ёшлар хоҳлаган машғулотлари, ёки спорт тури билан шуғулланишади, ва бизда асосийси ҳамма спорт тенг ривожланмоқда. Ҳиндистондачи?

- Ҳиндистонда асосан спортнинг "Крикет" турига жуда катта этибор қаратишган.

- Ҳиндистонда нимадан рози бўлдингизу нималардан норози?

- Информациён технологиялар ва Фармацевтика соҳасида жуда ривожланиб кетганига ҳавасим келди. Норози бўлганим,... Таомлари.

Таомлари жуда аччиқ ва ўтлар, зираворлардан кўп фойдаланар экан. Бошида олдин бунақа таомларни истеъмол қилмаганим учунми, ўрганишимга 5, 6 кун кетди. Жуда озип кеттим. . (Кулади)

- Бизда чой деярли кўп ичишади, Ҳиндистонда қанақа?

- Улар ҳам биз каби, сутли чой ичишади лекин ҳатто чойга ҳам қандайдир қалампир солишар экан. Ҳайрон қолдирган аччиқ эмас ширин зираворларнинг тами чиқади. Кўк чойлари эса жуда ёқди.

- Энг эсда қоларли воқеангиз?

- Мен учун энг эсда қоларлиси Тожмаҳални кўрганимдир. Қачонлардир шуни ният қилган эдим. Ямуна, ва Ганга дарёларини кўрганимдир.

- Омади чипта ютиб олсангиз яна Ҳиндистонни танлармидингиз?

- Йўқ. Бошқа кўрмаган юртларга борардим.Уй жойи йўқ инсонлар биздан нисбатан айнан Ҳиндистонда жуда кўп. 3-4 ёшли болакайни кўчада ерда тунаб ётганини кўрдим. Ҳиндистонда "Ладду" яъни ширинлик икки ҳил бўларкан, бири аччиқ, иккинчиси ширин.

Кечаси меҳмонхона ёнидан ҳар ҳил: фил, маймун, шунга ўхшаш ҳайвонларнинг қиёфасида кийиниб олган 100-150 киши ўтиб кетаётганини кўриб: булар қаерга кетишмоқда? - деб сўраган эдик шунда бир йигитнинг тўйига дейишди. Буни қарангки йигитнинг уйига ҳар ҳил кўринишда, қўлларида барабан билан ҳаммага жар солиб боришар экан, бу мени жуда ажаблантирди.

Тожмаҳални икки ён тарафида масжид бор, бири эркаклар учун иккинчи эса аёллар учун. Адашмасам Ҳиндистон халқининг 9 ёки 10% мусулмонлар. Демак уларга аввалдан ҳам имкониятлар бор, уларга масжидлар ҳам берилган.

Бўлимлар