Тўрткўл тумани ҳокими ёшлар билан учрашувда ёш тадбиркорнинг муаммосини бир зумда ҳал қилиб берди

Тўрткўл туманида ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳоким Неъматулла Худайбергенов туманда ёшлар ўртасида китобхонлик ва ёшлар маънавиятини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Наманган вилояти ёзувчилар уюшмаси раиси Зиёвуддин Мансурни таклиф қилди ва у ўзининг тавсия ва таклифларини билдириб ўтди.

Шундан сўнг ҳоким Президентимизнинг 22 декабрдаги мурожаати мазмун моҳияти бўйича маруза қилиб, сўнгра ёшларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

Жумладан ёш тадбиркор Тўхтабаев Хасанбой меваларни қуритиш ва уларни экспортга тайёрлаш ускунасини олиб келгани ва унинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер участкаси муаммо булаётганини айтиб ўтди. Ҳоким ёш тадбиркорнинг муаммоси жойида хал килиб тегишли рахбарларга топшириқлар берди

Шунингдек бир қатор муаммолар ҳал қилиш учун назоратга олинди, Бу ҳақда сайтимизда кейинроқ яна батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Фурқат Юсупов
Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши жамоатчилик билан алоқалар бўлими мудири

Бўлимлар