Нукусда бир хонадонда 2 та машина ва уй ёниб кетди

2018 йилнинг 5 январь куни Нукус шаҳрида яшовчи Е.М уйининг ҳовлисида турган «Нексия» русумли автомобилда электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада ҳовлида турган «Нексия» ва «Дамас» русумли автомобиллар ҳамда уйнинг 76 кв.м. майдонда томи, шифт қисми, уй жиҳозлари, шунингдек ёнғин қўшни уйига ўтишидан 34 кв.м. майдонда том қисми зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Бўлимлар