Женисбек Пиязов апрел ойида "Истиқлол" санъат саройида 2 кунлик концертини тақдим этади

Нукус шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, опера ижрочиси – Женисбек Пиязов ва Қорақалпоғистон халқ жирави Жанибек Пиязов билан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республика Кенгаши қошидаги “Ёш репортёрлар” клуби аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ака-ука Пиязовлар модератор Фурқат Юсупов ва блогерларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Суҳбат давомида Женисбек Пиязов жорий йилнинг 21-22 апрел кунлари "Истиқлол" санъат саройида Муслим Магомаев ижодига бағишланган гала-концерти бўлишини маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Женисбек Пиязов 2016 йилда "Истиқлол" санъат саройида бир кунлик концертини тақдим этган эди.

Маълумот учун, Ж.Пиязов 2012 йил Москвада ўтказилган Муслим Магомаев номидаги операчилар танловида гран-прига сазовор бўлган. Айнан ўша хонанданинг ижодига бўлган ҳурмати туфайли, ўғлига Муслим деб исм қўйган.

Бўлимлар