Қорақалпоғистонда 65 фуқарога уй-жой учун 650 млн сўм берилди

Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпогъистон Республикаси Кенгаши томонидан 2017 йил давомида амалга оширилган ишлар ва 2018 йилга белгиланган вазифалар ҳақида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда малум қилинишича, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида жами 405 маҳалла фуқаролар йиғини бор бўлиб шулардан, 252 маҳалла, 141 қишлоқ фуқаролар йиғинлари, 12 посёлка йиғинлари фаолият юритмоқда. Шундан 33 фуқаролар йиғинлари қўшни давлатлар билан чегара ҳудудларда жойлашган.

Меҳнатга лаёқатсиз уй-жойга муҳтож ва кам таъминланган 65 фуқарога арзонлаштирилган наъмунавий лойиҳадаги уй-жой олиб бериш мақсадида ҳар бирига 10 млн сўмдан 650 млн сўм маблағ пластик карточкаларига ўтказиб берилган.

Бўлимлар