Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактаб интернати делегацияси Нукусга келди

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиётни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Сардор Расулов ва унинг ўринбосарларидан иборат делегация Нукус шаҳридаги Ибрайим Юсупов номидаги давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ташриф буюришди. Бу ҳақда мактаб директор ўринбосари Жақсилиқ Бийимбетов "KRuz.uz"га хабар берди.

Меҳмонларнинг мактабга ташрифидан кўзланган асосий мақсад, Президент ташрифидан сўнг ушбу мактабда қандай ўзгаришлар рўй бергани билан танишиш бўлди. Ҳар иккала мактаб ўртасида дўстлик алоқалари ўрнатилди.

Бўлимлар