2017 йилда Қорақалпоғистонда 1211 та якка тадбиркор ўз фаолитини вақтинча тўхтатди

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати «KRuz.uz»га хабар берди.

Йиғилишда Нукус шаҳар тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатувчи “Ягона дарча” марказида 2017 йилда давлат рўйҳатидан ўтган корхонлар ва якка тадбиркорлар бўйича марказ директори А.Ихласовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда юридик шахс сифатидан бугунги кунга келиб 548, қайта рўйҳатдан 596 жами 1144 корхона давлат рўйҳатига олинганлиги таъкидлаб ўтилди.

Давлат рўйҳатидан ўтган жисмоний шахслар сони 1358 тани, қайта рўйҳатдан 593, якка тадбиркор жами 1951 фуқаро рўйҳатдан ўтказилди. Нукус шаҳридан рўйҳатдан ўтган чет ел қўшма корхоналари сони 12 тани, чет элдан товар олиб келувчи 10 та  ва қайта рўйҳатдан 4 та якка тадбиркорлик субъекти рўйҳатга киритилган.

2017 йил давомида 1211 та якка тадбиркор ўз фаолитини вақтинча тўхтатди, 447 таси ўз ишини қайта йўлга қўйди.

2017 йил якунлари бўйича Нукус шаҳар “Ягона дарча” марказига тадбиркорлик субъектлеридан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича 2797 мурожаат келиб тушди ва уларнинг ижроси таъминланди

Бўлимлар