Тўрткўлда афв этилган 10 фуқаронинг кейинги тақдири нима бўлди?

Тўрткўл тумани ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 декабрдаги ПФ-5257-сонли “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан туманимиздан жазони ижро этиш муассасаларидан озод бўлиб келган 10 та фуқаро ўз вақтида ички ишлар бўлимида профилактик ҳисобга тўлиқ олинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Уларга нисбатан профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, Шунингдек афв этилган фуқароларнинг барчаси туман ҳокимлиги томонидан туман тиббиёт бирлашмасида тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда якуний тиббиёт бирлашмасининг ҳулосасига асосан 10 та фуқаронинг барчаси туман бандликка кўмаклашиш маркази орқали ишга жойлаштирилди ва моддий ёрдам маблағлари ўз вақтида ажратиб берилди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар