Мўйноқда Прокуратура ташаббус кўрсатган МЧЖларда 10 млрд. сўмлик тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда - Прокурор

Мўйноқ туманида ўтган даврда барча соҳалар бўйича ўтказилган назорат тадбирлари натижаларига кўра 105 та прокурор назорати ҳужжати қўлланилди, 63 нафар шахс прокурор қарори ва тақдимномалари асосида интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди, тергов ва назорат тадбирларида жами 284 млн. сўмлик зарарлар ихтиёрий қопланди, 3 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Назорат тадбирларида асосий эътибор аҳолининг ижтимоий муҳофазасига уларнинг иш билан бандлигини ҳамда турмуш даражасини яхшилашга, тадбиркорликни ривожлантириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилди. Хусусан, прокуратура органларининг аралашуви билан қарийб 400 нафар фуқаронинг иш билан бандлиги таъминланди, уларнинг 200 нафари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга йўналтирилган бўлса, қолган қисми уй шароитидаги касаначилик фаолиятига жалб этилди. Шунингдек, 2 нафар тадбиркорга кредит олишда, 2 нафар фуқарони рўйхатдан ўтиб, фаолият юритишига амалий ёрдам берилди.

Прокуратура ташаббуси билан "Ўзпахтасаноат" АЖ таъсислиги асосида ташкил этилган "Gold Muynak masters" ҳамда "Platinum Muynak" масъулияти чекланган жамиятлари бугунги кунга келиб қарийб 10 млрд. сўмлик тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқараяпти.

Жавлонбек Муфтуллаев, 
Мўйноқ туман прокурори

Манба: «Ҳуқуқ» газетаси, № 52, 28.12.2017 йил

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар