Бир “мошенник” тарихи. Нукус, Урганч ва Тошкентда одамларни алдаб юрган фирибгар…

"Еркин Қарақалпақстан" нашрида одамларни алдовчилик йўли билан лақиллатиб келган фирибгар ҳақида маълум қилинди.

З.У қишлоқдоши бўлган М.Бдан укасини тўйи учун 10 миллион сўм, кредит олиш нияти эканини айтиб 2 минг АҚШ доллари ва ундан кейин яна 4 миллион сўм пулларни олади ва ўз мақсади йўлида ишлатиб юборади.

Бундан ташқари З.У нукуслик А.Адан ҳам шу тақлиддаги алдовлари билан 34 миллион 139 минг сўм пулларини олиб, турли мақсадлари йўлида ишлатиб юборди.

Шундан сўнг З.У Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи Ж.Юдан маиший техника востиларини тез кунда сотиб бериш мақсадида 19 турдаги 70 миллион 378 минг сўмлик буюмларини олиб сотиб юборади. Шу тариқа Ж.Ю ҳам “ухлади”.

Бу билан қаноатланмаган З.У Тошкент шаҳри, Учтепа туманида яшовчи таниши М.И.га битта корхонага 100 миллион сўм пул ўтказиб берса, арзон бахода маиший техника воситаларини олиб бериш вадаси билан пулни ўтказдирган. Шу тариқа у ҳам “ухлатилди”.

Жабрдийдалардан келиб тушган мурожаатлар натижасида З.Уга нисбатан жиноят иши қўзгъатилди ва у суд олдида қонуний тарзда тегишли жазога тортилди.

Бўлимлар