Қораўзакда эркаклар учун мавсумий кийимлар ишлаб чиқарилмоқда

Қораўзак туманидаги «Shamshirgaron effekt» масъулияти чекланган жамияти Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида фаолият бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги “KRuz.uz”га хабар берди.

Миллий банкининг 290 миллион сўмлик имтиёзли кредити ёрдамида ташкил этилган корхонада эркаклар учун мавсумий кийимлар ишлаб чиқарилмоқда. Тикиш-бичиш ишларига 30 га яқин аёл-қиз жалб этилди. Корхона маҳсулотлари ички бозордан ташқари, хорижий давлатларга ҳам экспорт қилиниши кутилмоқда.

Жамият раҳбари Фарруҳ Расуловнинг фикрларига кўра корхонага Хитой, Германия ва Японияда ишлаб чиқарилган замонавий тикув машиналарини олиб келинган.

Келажакда 200 ўринга мўлжалланган тикув фабрикасини ташкил этилиши кутиляпти.

 

Бўлимлар