Хорижга ишлаш учун чиқиб кетиш истагида бўлган ёшлар диққатига

Азиз ёшлар!

Ўзбекистон ёшлар иттифоқидан Сизлар учун яна бир янгилик! Энди Сиз Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгаши жойлашган бинода, яъни Манғит иқтисодиёт коллежи биносида Ҳорижга ишлаш учун чиқиб кетиш истагида бўлган ёшлар учун хорижий давлатларнинг меҳнат қонунчилиги ва тил ўргатиш бўйича бепул тўгараклар фаолияти ташкил қилинди. Туман Кенгаши қошида Pус тили, Инглиз тили, Маънавий маърифий ва диний таълим, Ҳуқуқшунослик, Меҳнат миграцияси тўгаракларида тажрибали ўқитувчи ва мутахассислар таълим беради.

Тугараклар 3 ой давомида 72 соатлик ўқиш ташкил қилиниб, ўқиш якуни бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан сертификат тақдим қилинади.

Тўгараклар Маънавий-марифий диний таълим тўгараги душанба, пайшанба 09:00дан -10:30 гача, Меҳнат миграцияси тўгараги душанба, пайшанба 11:00дан -12:30 гача, ҳуқуқшунослик тўгараги сешанба, жума кунлари 14:00дан -15:30 гача, Pус тили тўгараги Чоршанба, Жума кунлари 09:00 дан -10:30 гача, Инглиз тили тўгараги Жума 11:00-12:30 гача, Шанба 09:00-10:30 гача бўлган вақтда ташкил қилинади.

Манзил: Амударё туман Манғит шаҳри, Олмазар маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгаши (Манғит иқтисодиёт коллежи) биносида, телефон 515-36-40

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар