Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонлик Ватан ҳимоячисини мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Давлатнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш ишига қўшаётган катта ҳиссаси, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ҳамда тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини таъминлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун қуйидагилар мукофотланди:

«Жасорат» медали билан

Рахимбаев Пулат Комилович – Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани ички ишлар бўлими қўриқлаш бўлими сафдор ходими

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2018 йил 12 январь

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар