Қорақалпоғистонда афв этилганларга энг кам иш ҳақининг 6 баробари миқдорида маблағ ёрдам сифатида берилди

Нукус шаҳридаги Ёшлар Марказида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ташкил этилган «Ёшлар Пресс клуби»нинг илк сессияси бўлиб ўтди.

«Ёшлар Пресс клуби»нинг биринчи сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Кенесбай Нурабуллаев Қорақалпоғистонда афв этилганлар ҳақида айтиб ўтди.

«Қорақалпоғистон Республикасида 34 фуқаро Президент фармони билан авф этилди. Шуларнинг 3 нафарини ёшлар бўлиб ҳисобланади. Уларнинг ҳар бирига энг кам иш ҳақининг 6 баробари миқдорида маблағ ёрдам сифатида берилди. Бу пуллар улар ишга жойлашаман дегунга қадар ишлатиб туришлари учун берилди.

34 фуқаронинг 2 нафари соғлиги ёмонлиги боис шифохонага ётқизилди. Қолганлари эса турли хил ишларга жойлаштирилди. Буларнинг ҳаммаси нима учун? Жазони ўтаб қайтган фуқаро ўзимизнинг орамизга тортиб, келажакда шу фуқаронинг қайта жиноят содир этмаслиги учун. Уларни тўғри йўлга солиш учун қўлдан келган барча ишни амалга оширамиз”, дейди К.Нурабуллаев.

Фурқат Юсупов
"Ёшлар Пресс клуби" модератори

Бўлимлар