Кораўзак, Қонликўл ва Хўжайлида Ватан ҳимоячилари куни қандай нишонланди (фото)

Кораўзак туманида Қуролли кучлар ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган «Мардлар ҳимоя қилади ватанни» мавзусида байрам кечаси ташкил этилди. 

Бу байрам кечада  йигитлик бурчини ўтаётган  мард ўғлонларимизнинг Ота-оналарига ва Қораўзак тумани мудофаа бўлими ҳодимларига Қораўзак туман ҳокимлиги томонидан  тайёрланган   туман ҳокими Д.Утемуратов, туман Прокурори С.Даулетмуратов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи М.Раметов, туман мудафаа ишлари бўлими бошлиғи К.Шарипов, Ёшлар  иттифоки Қораўзак туман Кенгаши  раиси Г.Кудайбергенов, Республика Маънавият ва маърифат Марказининг туман бўлими раҳбари  А.Сырымбетов ва  туман фаоллари тамонидан Ташаккурнома ва совғалар топширилди.  

Мана шундай тадбир Қонликўл туманида ҳам ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қошидаги Мудофа ишлари бўйича жамоат аъзоси С.Ҳакимов иштирок этди.

Шунингдек, Хўжайли тумани ҳокимлигида “Ватан ҳимоячилар куни” ва Ўзбекистон Қуролли кучларига 26 йиллиги муносабати билан ҳарбий қисмда хизмат қилувчи аскарлари билан учрашув ташкил этилди. 

Унда туман ҳокими Д.Кайпов сўзга чиқиб, барча аскарларни табриклаб, ҳоким фахрий ёрлиғи ва совғалар топширди. Бундан сўнг аскарларга тумандаги “Наврўз” ресторанида байрам дастурхонига таклиф этилди.

Фурқат Юсупов туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда тайёрлади

 

Бўлимлар