Нукусдаги "UZDIGITAL TV" компанияси хориж каналларини кўрсатиш пули қанча?

"UZDIGITAL TV" компанияси феврал ойидан бошлаб хориж телеканалларини уч хил турдаги тариф бўйича эфирга узата бошлайди. Бу ҳақда компания вакиллари "KRuz.uz"га хабар беришди.

Харидорларнинг телевизорига қараб офис 2 турдаги қурилмани яъни теле-cард ёки тюнерни таклиф қилади. Хориждан 4, 13 ва 31 телеканал кўрсатадиган уч турдаги тариф асосида тўланадиган ойлик тўловлар 4500, 11000 ва 16500 сўм этиб белгиланган.

Маълум қилинишича, бу телеканаллар Нукус шаҳри ва ундан 70 километр узоқликдаги ҳудудларда кўрсатади.

Бўлимлар