Ажабо! Тўрткулда Сув тармоклари корхонаси ходимлари 100 литр сувни 1 тонна деб хисоблашди

Тўрткул туман Истеъмолчилар хукукларини химоя килиш жамиятига тумандаги  2 сонли  Мактабгача таълим муассасаси мудираси Ю.К  ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси  Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси  Матбуот ва ахборот сектори "KRuz.uz"га хабар бермоқда.

Аризада муассасадаги сув ўлчагич 2017 йил 1 декабрь холатига кўра 0214 м3 ни кўрсатиб турганлиги, лекин Сув тармоклари корхонасининг №436 сонли хисоб фактурасида 5 188 680 сум карз деб ёзиб беришганлигидан норози еканлигини бидирди.

Жамият томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганда, муассасанинг сув ўлчагич асбобидаги кўрсатгичлар Тўрткул туман Сув тармоклари корхонаси ходимлари томонидан нотўғри яъни назоратчи 100 литр сувни 1 тонна дея хисоблаганлиги аникланди.

Ўрганиш ишлари МТМнинг ичимлик сувидан карзи 5 миллион 188минг 680 сум эмас, балки 312 минг 941 сум эканлиги билан якунланди. 

Бўлимлар