Қорақалпоғистонда 2017 йили маҳалла фуқаролар йиғинларида нима ишлар қилинди?

Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 2017 йил давомида амалга оширилган ишлар ва 2018 йилга белгиланган вазифалар ҳақида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда Кенгаш раисининг ўринбосари Тажибай Романов амалга оширилган ишлар ҳусусида маълумот берди.

“Олий таълим муассасаларида таълим олаётган чин етимлар, ногирон талабаларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 45,6 млн сўм маблағ, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга 40,0 млн сўм маблағ, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз кексалар ва ногиронлар саломатлигини тиклаш учун 75,0 млн сўм маблағ ёрдам кўрсатилди. Шунинг билан бир қаторда ногирон ва меҳнатга лаёқатсиз 55 фуқарога 44,0 млн сўм маблағ эвазига 55 ногиронлик аравачалари олиб берилди.

2017 йилда Қорақалпоғистонда 5 маҳалла фуқаролар йиғинлари янгидан қуриб битказилди.

7 маҳалла фуқаролар йиғини реконструкция қилинди.

25 маҳалла фуқаролар йиғинлари таъмирланди.

25 маҳалла фуқаролар йиғинлари бир комплектдан комютер ускуналари билан таъминланди.

65 маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига комплектда мебеллар берилди.

Энг муҳими Қорақалпоғистон Республикаси биринчилардан бўлиб Шўмоной туманида барча қулайликларга эга “Маҳалла Маркази” қуриб фойдаланишга топширилди”, дейди Тажибой Романов.

Бўлимлар