"Ҳатто оркестрлар ҳам ишонишмаганди" Женисбек Пиязов концертида О.Назарбеков, Н.Абдуллаева ва Ф.Зокиров иштирок этгани ҳақида

Нукус шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, опера ижрочиси – Женисбек Пиязов ва Қорақалпоғистон халқ жирави Жанибек Пиязов билан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республика Кенгаши қошидаги “Ёш репортёрлар” клуби аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ака-ука Пиязовлар модератор Фурқат Юсупов ва блогерларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Женисбек ўтган йилги концертида халқ артисллари келишига ҳатто оркестрлар ҳам ишонишмаганини айтиб ўтди.

"Истиқлол"да концерт беришимга кўпчилик ишонмаганди. Концертимда Озодбек Назарбеков, Насиба Абдуллаева, Фаррух Зокиров каби санъаткорлар келади деганимда ҳатто оркестрдаги одамлар ҳам ишонишмади. Лекин улар келишди. Шундан сўнг кўпчиликнинг менга бўлган ишончи ортди. Энди бу йили икки кун концерт бермоқчиман ва унда Эмин Агаларов, Татяна Синявская каби операчилар иштирок этишади. Шунингдек Севара Назархон ҳам келиб бирга дуэт айтишга вада берди", дейди Ж.Пиязов

Женисбек Пиязовнинг концертида Озодбек Назарбеков, "Ялла" гуруҳи, Насиба Абдуллаева ва Мияссар Раззоқова меҳмон бўлди (фото) >>>

Женисбек Пиязовнинг "Истиқлол"даги концертидан фоторепортаж >>>

«Нимага мумкин эмас?» Женисбек Пиязов реп айтгани ҳақида >>>

"Ниҳол"ни деб биринчи марта самолётда учганман" - Женисбек Пиязов >>>

«Аппаратуралар халқаро талабга жавоб бермайди» Женисбек Пиязов нима учун Нукусда «Истиқлол»даги каби концерт бера олмаслиги ҳақида >>>

Женисбек Пиязов апрел ойида "Истиқлол" санъат саройида 2 кунлик концертини тақдим этади >>>

Бўлимлар