"Орол" жамоаси қачон йиғилади?

Нукус шаҳрида "Орол" жамоаси футболчилари, футбол фахрийлари, мухлислар клуби ва "Орол"да тўп суриб кетган бир қатор футболчилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт ишлари қўмитаси раиси Ғ.Байниязов ҳам иштирок этган.

Учрашув танқидий руҳда ўтган. Жамоанинг келажаги ва айрим ўйинлардаги "атайлаб" қилинган хатолар видеолари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар жамоа мураббийлигига Неъматулла Қутибаевнинг қайтишини сўрашди. Бироқ Н.Қутибаев футболчиларни алдашга виждони йўл қўймаслигини, шунинг учун футболчиларга яхши шароит яратиб берилмаса жамоага қайтмаслигини маълум қилган.

Агар клубга Неъматулла Қуттибаев бош мураббий сифатида қайтса, Шарияр Жумабеков ёрдамчи мураббий ва Қуват Туреев мененджер бўлиши кутилмоқда.

Дарвоқе, янги мавсум бошланишига оз муддат қолган бўлса ҳам жамоа футболчилари ҳали йиғилишмади. Футболчиларнинг ўзлари ҳам кейинги тақдирлари қандай кечишини билишмаяпти.

"Орол" жамоаси қачон йиғилади? Бу саволга тегишли мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз.

Манба : championat.asia

Бўлимлар