Хўжайлида истемолчи 5,1 миллион сўмлик янги телевизор сотиб олди, лекин у кўрсатмай қолди...

Хўжали тумани марказий бозори яқинидаги маиший техника дўконидан 5 миллион 100 минг сўмга харид қилди. Лекин телевизор уйга олиб боргач, дўкондаги кўрсатишидан фарқли еди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси  Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси  Матбуот ва ахборот сектори "KRuz.uz"га хабар бермоқда.

Бундан истеъмолчи норози бўлиб, сотувчидан бошқасига алмаштириб беришини талаб қилди. Сотувчи еса  истеъмолчининг ўзини айблаб, алмаштириб беришдан бош тортди.

Шунда истеъмоли М.Ж Хўжайли туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қўнғироқ қилиб, масалага ойдинлик киритишини сўради. Натижада жамият ходимлари келиб телевизорни бошқасига алмаштириб берди. 

Бўлимлар