“Хошамет-2017” тақдирлаш маросими қачон бўлишига ойдинлик киритилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпогъистон Республикаси Кенгаши томонидан “Хошамет-2017” мукофотининг тақдирлаш маросими ўтказилиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Мазкур мукофотни тақдирлаш маросими 2018 йилнинг 18 январ куни соат 15:00 да Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқа театрида бўлиб ўтади.

“Хошамет-2017” 25 номинация бўйича ўз эгаларига топширилади. Бу ҳақда бироздан сўнг хабар бериб ўтамиз.

Ғолибларга диплом, статуэтка ва қимматбаҳо совғалар топширилади.

Фурқат Юсупов 
Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши жамоатчилик билан алоқалар бўлими мудири

Бўлимлар