Мессининг дастхати туширилган футболка олган қорақалпоқ йигити... Бу шунчалик шов-шувлими?

"Ёш репортёрлар клуби" блогери Севара Коптилеуова ўз блогида Мессининг дастхати туширилган қорақалпоқ йигити ҳақида ҳикоя қилди. 

Қуйида унинг постини сизнинг эътиборингизга ҳавола этамиз.

Лионель Месси Руслан Ташимовга қандай совғалар юборди? Бу ростми? 

Сизнинг қўлингизга бу совғалар қаердан келиб қолди?

"Октябр ойининг бошида Испаниянинг Барcелона шаҳридан келган сайёҳ билан Нукус шаҳрида танишганмиз. У мени устимдаги "Барселона" формасини кўриб менга келиб: "Сиз "Барcелона" мухлисимисиз?", деб сўради.

"Ҳа. Мен болалигимдан "Барcелона" мухлисиман деб жавоб бердим. Биз у билан ижтимоий тармоқларда гаплашиб турдик ва у мени Барcелонага таклиф қилди.

Унинг махсус клиникаси бор эди. Лео Месси унинг клиникасига бориб тиббий кўрикдан ўтиб турар экан. Менга Мессининг дасхати билан бирга "Барcелона" формасини совға қилмоқчилигини айтдию Бошида мен ҳазил деб ўйладим, у такрор сўради ва юбормоқчилигини такидлади, буни қаранг ўша совғалар бугун қўлимда", дейди Руслан Ташимов.

Бўлимлар