Амударёда Бандликка кўмаклашиш марказига иш сўраб мурожат қилганларнинг 99,1 фоизи ишли бўлган. Бу қанчалик ҳақиқат?

2017 йилда “Бандлик”дастурига мувофиқ туман Бандликка кўмаклашиш Марказига 1292 нафар фуқаро иш сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

Йил давомида рўйхатга олинган 1292 нафар фаол иш қидирувчилардан 1285 нафари, яъни 99,1 фоизи Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ишга жойлаштирилди. Уларнинг 642 нафарини аёллар ҳамда 622 нафарини ёшлар ташкил этади.

Бу рақамлар қанчалик ҳақиқат эканини аниқлай олмадик. Ҳар ҳолда сал кам 100 фоизлик кўрсаткич "қуруқ" рақам эмас деб умид қиламиз.

Бўлимлар