Ҳоким эътибори. Нукус тумани ҳокимлиги сайти ҳам "уйғонди"

"KRuz.uz" сайтида Қорақалпоғистондаги ҳокимиятлар сайтлари рейтингини эълон қилган эдик. Бундан кўзланган асосий мақсад қайсидир ҳокимнинг иш фаолиятига салбий баҳо бериш ёки уни танқид қилиш эмас, аксинча туманларда бўлаётган воқеа ходисалар ва ҳокимиятга оид янгиликларни ҳокимият сайтларида ёритилиб борилишига эришиш эди.

Ана шу рейтингдан сўнг Элликқалъа тумани ҳокимияти сайти анча жонланганди. 

Шунингдек Нукус тумани ҳокимлиги сайти ҳам "уйғонди". 

Биз рейтингда пастки ўринлардан жой олган бошқа ҳокимиятлар сайтлари ҳам жонланишига умид қиламиз.

Бўлимлар