"Ёшлар Пресс клуби" Қораўзакда бўлади. Ҳоким, ИИБ, солиқчи ва прокурорга саволингиз борми?

"Ёшлар Пресс клуби"нинг кейинги сессияси Қораўзак туманида бўлади.

Туман ҳокими Даулетбай Утемуратов ЙПКнинг кейинги сессиясини Қораўзакда ўтказиш таклифи билан чиқди.

Келаси ҳафтада бўлиб ўтадиган "Ёшлар Пресс клуби"да туман ҳокими, прокурори, солиқчиси, ИИБ бошлиғи ва турли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишлари кутиляпти. Шунингдек ЙПКда фақат ОАВ вакиллари эмас, балки бир қатор ёшлар ҳам иштирок этишади.

Агар сизда уларга саволлар бўлса, бизнинг электрон почтамизга ўз саволларингизни йўллашингиз мумкин.

Электрон манзил:  furkatuz@bk.ru, kruzuz@umail.uz

Бўлимлар